SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Бурч... Инсон ҳаётида, унинг умр кечиришида, пиллапоя сингари олдинга дадил қадам ташлашда, ёинки, берилган вазифаларни масъулият билан адо этишда бурчнинг аҳамияти беқиёс.

Она ўз фарзандини тўққиз ой давомида ҳимоялаб, турли ташқи таъсирлардан ҳимоя этиб, уни кўз қорачиғидек асраб, туғилганидан сўнг эса худди кўчат қадаб, уни парваришлаётган боғбондек. Ватан ҳам бизни ўз қарамоғида полапондек сақлаб ҳимоялайди. Сўнгра эса, келажак авлод ҳам унинг тузини оқлаши, унга муносиб ворис бўлиб вояга етиши шарт эканлиги, унинг сарҳадлари хавфсизлигини таъмин этиш биз ёшларнинг олдидаги фарз ҳам қарздир. Бу вазифани сидқидилдан, виждонан амалга ошираётган “Ватанимиз соябон”ларининг матонати таҳсинга сазовордир.

Инсон қаерда туғилса, ўша ер унинг учун азиз, қадрли Ватан ҳисобланади. Хатто, гиёҳ ўсмайдиган саҳрода ёинки, музликлардан иборат изғирин мамлакатларда яшовчи инсонлар учун алмашиб бўлмайдиган қутлуғ жой ҳам айнан шу Ватанидир. Тоғу тошда туғилиб, ўша ерни макон тутган инсон учун ҳам ўша тоғу тош,киндик қони тўкилган жойдан мукаррамроқ жой бўлмайди.

          Расулуллоҳ (с.а.в) Абу Бакр Сиддиқ(р.а) билан мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида Маккадан чиқаётиб орқаларига ўгирилиб, “Эй, Макка! Агар қавмим мени сендан чиқиб кетишига мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз иҳтиёрим билан сени ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Имом Термизий ва ибн Можа ривоятлари.

           Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ушбу дуолари мазмунидан кейинчалик “Ватанни севмоқ иймондандир” дейилган сўз вужудга келди. Ҳар бир имонли киши Ватанни севиши, ардоқлаши, унинг тараққий этиб, гуллаб-яшнаши учун қўлидан келганича ўз ҳиссасини қўшиши, унинг сарҳадларини моли-ю жони билан ҳимоя қилиши лозим бўлади. Иймонли киши учун Ватанни душманлар қўлида кўришдан ортиқроқ хўрлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам Ватан ҳимояси йўлида қўлига қуролини олиб жангга чиқмоқлик ҳар бир мусулмоннинг гарданига фарз бўлади. Ҳалқнинг бошига оғир кулфат тушиб, Ватан тақдири ҳал бўлаётган пайтда ўз жонини сақлаш учун Ватанни ташлаб қочиш Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган иш бўлиб, Аллоҳ ундай кимсалар тўғрисида Анфол сурасининг 15-16-оятларида шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар! Кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда (душманлар ададининг кўплигини кўриб) уларга орқа ўтирманглар (яъни қурқиб қочманглар)”. Кимки ўша ( уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатларда уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан бўлган ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!” деб марҳамат қилган.

          Мардлик ва жасурлик инсонни улуғлайди, унга бошқа яхши фазилатларни камол топтириб, юксалтиради. Марказий Осиёда мардлик ғоялари халқ оғзаки ижоди, фалсафа, тарих, адабиёт, санъатнинг турли соҳалари ва диний манбаалар ҳамда тасаввур таълимотида ўз аксини топган. Масалан , “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустами Достон”, “Манас”  Ва бошқалар адабий меросимизда мардлик ва жасурликка катта эътибор берилган.Уларда Марказий Осиё халқларининг босқинчиларга қарши мардонавор кураши, жасорати, бир-бирига ёрдами, бағрикенглиги, сахий ва меҳрибонлиги, ҳалоллиги ва бошқалар бир бири билан узвий боғлиқ бўлган манавий сифатлари тараннум этилган. Шунинг учун аждодларимиз колдирган мардлик намуналарини илмий жиҳатдан органиш,уларни ёшлар онгига сингдириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Чунки, ХХI асрда инсониятга хавф туғдирувчи тахдидлар бораётганини хеч кимга сир эмас. Ҳақиқатдан ҳам, турли экстримист, ақидапарастлик, бузғунчи ва вайронкорлик ғояларига қарши курашиш учун авлодларимизнинг кўп қисми мард, жасур ва шижоаткор бўлиши керак.Ундан ташқари, шу кунда,нафсга берилиш натижасида бировларни алдаш ёки тўғридан тўғри босқинчилик йўли билан одамлар молини талаш ҳоллари учраб турмоқда, бундай иллатларга қарши курашиш учун, ёшларимиз онгида мардлик ва жасурлик фазилатлари таркиб топган бўлиши керак.

    Ислом дини инсонларнинг озод бўлиб яшашини тарғиб қилиши билан бирга, уларни қўрқоқ, юртга хоин бўлишдан қайтаради. Ватан ҳимояси учун жасорат кўрсатиб, зафар қозонганларга улуғ мукофотлар ваъда қилиб, шаҳид бўлганларни жаннат билан тақдирлайди.

   Улуғ устозимиз Алихонтўра Соғуний ҳазратлари, “Ҳар бир инсонни муқаддас 4 та нарсаси бўлади, улар:

  1. Ҳур ва озодлиги;
  2. Пешона тери меҳнати билан топган молига ўзи эгалик қилмоғи;
  3. Туғилиб ўсган она ватани;
  4. Асрлар бўйи асраб-авайлаб келаётган муқаддас дини.

Бу 4 нарсага эга бўлмаган кимсалар инсонлик шарафидан маҳрумдир”, деганлар.

Ватандошимиз улуғ шоир ва саркарда Мирзо Бобур ҳазратлари Ҳиндистондек буюк давлатнинг подшоси бўлса ҳам, ўз она ватани фироқида нолаю фиғонлар чеккан. “Она юртим ҳиди келиб турадиган жойга яқинроқ борай”, деб Қобул шаҳрига дафн қилинмоғини сўраган.

  Ҳалқимизнинг мумтоз шоири Аваз Ўтар бир шеърида :

                Ватанпарвар, фидойи фирқалар то бўлмайин пайдо,

                На мумкин топмоғи ўлган танига тоза жон миллат.

Миллатнинг соғ-омон бўлмоғи учун ватанпарвар, довюрак, фидойи инсонлар керак экан. Тоҳир Малик таъбири билан айтганда, умидимиз юлдузлари ватан ҳизмати учун доимо шай бўлиб унинг тараққиёти, ҳавфсизлиги  учун камарбаста бўлишлари лозим.

         Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам Ислом динимизнинг кўрсатмаларидан биридир.

         Расулуллоҳ (с.а.в) жанобимиз:“Бир кеча кундуз ватан ҳимояси учун душман қаршисида туриш бир ой тутилган нафл рўза ва бир ой ўқилган тунги таҳажжуд намозидан яхшироқдир” деганлар. (Имом Муслим ривояти.)

           Бугун ишдан вақтлироқ чиқиб, кичкина жиянимни боғчадан олишга отландим. Боғчага  келдим-у, жияним Сардорбекни қидира бошладим. Хонани шовқин-сурон, болаларнинг завқли садоси тутган эди. Ўйинчоқлар ҳар томон сочилган, болалар қўлдан қўймасдан ўйнар эдилар. Бир бурчакда ўғил болалар бир-бири билан “танк” яъни жанговар ўйинчоқ машиналарини кўз-кўз қилиб, “Аскар” ўйинини ўйнашар эдилар. Бир пайт бир аскар ўйинчоқ яраланди. Бола мағлуб бўлган аскар ўйинчоғини ўрнидан турғизар экан мағрур оҳангда “Яралансам  ҳам мен барибир курашаман, ўз  еримни ҳимоя қиламан" деди. Мен бу ҳолатни мароқ билан кузатар эканман, беихтиёр кўзларимдан ёш томчилар, дилимни  “Фахр" туйғуси қамраб олган эди.

  Ватанимиз сарҳадларини, тупроғининг ҳар заррасини кўз қорачиғида асраб келаётган, кундузни кундуз, тунни тун  демасдан  ўз  юрти тинчлигини таъмин этаётган “Ватанимиз ҳимоячилари” кунини нишонламоқдамиз.

Тарихимиз зарварақларига бир назар солсак, бизнинг буюк аждодларимизнинғ Ватан учун  кўрсатган жасоратларига қойил қоламиз. Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг дунё тарихини ларзага солган мўғуллар, “Усмонли Турклар”га қарши жанглари тарихимизнинг шарафли саҳифасидан ўрин олган. Ҳатто Турклар султони Боязид Йилдирим устидан қозонилган буюк ғалаба учун Франция қироли Карл VI, Англия қироли Генрих IV, Кастилия ва Леон қироли Генрих III ўзларининг муборак номаларини юборадилар.

Тарих саҳнасидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Мангубердининг жасоратлари ҳам биз ёшларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Унинг мўғуллар билан бўлган жангида унинг жасоратига қойил қолган  Чингизхон ўз ўғилларига қараб “Ота ўғил шундай бўлиши лозим” деган экан. Ҳозирги ёш авлодимиз Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг “Тузук”ларига амал қилган ҳолда Ватанимиз осойишталигини таъминлаш билан бирга, унинг равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Жаҳоннинг 106 мамлакати қуролли кучлари ўрин олган жаҳон армиялари рейтингида Ўзбекистон армияси 48-ўринни эгаллайди. Глобал Фирг  Повгр (ГФП) маълумотларига кўра,Ўзбекистон ихтиёрида ҳозирги вақтда 420 та танк, 715 та ВТР (Зирхли транспорт воситаси), 109 та ракета тизимлари, 69 та қирувчи самолёт, 65 та вертолёт, хусусан, 25 та ҳужумкор вертолёт ва бошқа кўплаб қурол аслахага эга. Қурол кўтариб, армияда хизмат қилиши мумкин бўлган аҳолиси сони эса 15,7 миллиондан ошади.

        Бугунги ҳар бир кунимиз тинч-осойишта, осмонимиз мусаффо, Мустақиллик  шукуҳи ўз  тароватини  сочар экан, мана шу заминимизнинг шу даражага эришиши негизида, аждодларимизнинг шарафли жасоратлари, босиб ўтган шонли йўллари ётади. Уларга муносиб комил фарзанд бўлиб  етишишимиз, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссамизни қўшишимиз  лозим.  

Botirova Nigina,

Dinshunoslik yo'nalishi 1 bosqich talabasi

Read 50 times
Share this article

  2018 yil Tadbirkorlik, innovatsiyalar va texnologiyalar yili

 

 

 

 

 

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top