SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. Бу вазифалар мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифаларидир.

Хўш, мафкуравий иммунитетнинг ўзи нима? “Мафкуравий иммунитет (лотинча – бирор нарсадан халос қилиш) – шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизимдир.

Иммунитет тиббий тушунча бўлиб, у организмнинг доимий ички муайянлигини сақлашга, турли ташқи таъсирлардан, инфекциялардан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуини ифодалайди. Соддароқ қилиб айтганда, иммунитет – организмнинг ўз-ўзини турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир. Талаба-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бу хусусиятлар ўқув жараёнида, таълим-тарбия тизимида ҳисобга олиниши лозим. Бундай хусусиятларга қуйидагилар киради:

Биринчидан, мафкуравий иммунитет таълим-тарбия жараёнида шакллантириб борилиши лозим. Бунда суҳбат, ватанпарварлик мавзусидаги бахслар, кинофильмлар тамоша қилиш, музейларни ва миллий-ватанпарварликка оид мемориал ёдгорликларни зиёрат қилиш, маърузалар ўқиш шаклидаги усуллардан фойдаланилади. Мафкуравий иммунитет тиббий иммунитетдан фарқли равишда туғма бўлмай, шакллантирилиб бориладиган тарбиявий жараёндир.

Иккинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда сиёсий маданиятга таяниш лозим. Сиёсий маданият учта таркибий элементнинг бирлигидан хосил бўлади. Биринчи элемент – сиёсий онг. Бу сиёсий билимга, маълумотларга эга бўлишдир. Иккинчи элемент – сиёсий ишонч-эътиқод. Бу олинган сиёсий билимларнинг ҳаққонийлигига қатъий ишониш. Ўзингиз ишонмаган нарсага бошқани ишонтира олмайсиз. Сиёсий ишонч-эътиқод узоқ вақт мобайнида шаклланади.Талаба ёшларга ҳам мунтазам мафкуравий тарбия бериш орқали мафкуравий иммунитетни вужудга келтириш мумкин. Учинчи элемент – сиёсий фаолият. Шахснинг сиёсий жараёнларда, сиёсий муносабатларда бевосита иштирок этиши. Ёшлар эса мафкуравий иммунитетни бошқаларга ҳам сингдиришида сиёсий амалий фаолиятини кўрсатишади. Хуллас, сиёсий маданият – сиёсий билимлар, сиёсий эътиқод ва сиёсий фаолиятнинг бирлиги сифатида шаклланади. Сиёсий маданияти шаклланган талабaларга мафкуравий иммунитетни сингдириш осон кечади.

Учинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллатиришда талабаларнинг ҳуқуқий билимларига, ҳуқуқий маданиятига ҳам таяниб иш юритиш лозим.Талаба ўзининг ватан олдидаги ҳуқуқ ва бурчларини яхши англай олиши, ватан равнақи учун ўзининг ҳиссасини қўшишни ўзининг ватапарварлик бурчи деб билиши лозим. Ҳуқуқий билимлар талабаларнинг Конституцияни, миллий ва халқаро қонунларни қай даражада ўзлаштирганликлари, Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида таёрланаётган қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари билан боғлангандир. Шу сабабли миллий ва халқаро қонунчилик, Конституциямиз ва ҳуқуқий билимлар ҳақида талабалар ўртасида мунтазам суҳбатлар олиб борилиши лозим. Ёшларимиз жамият тартиб-қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим. Бундай қоидаларни ҳам ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган тарзда такомиллаштириш лозим. Бу қоидаларга мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларини ҳам киритиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Тўртинчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ўрни катта. Шу туфайли мафкуравий иммунитетни шакллантиришда талаба-ёшлар орасида Камолат ёшлар ижтимоий ҳаракатининг, сиёсий партия ва ҳаракатларнинг, маҳалла ташкилотларининг роли беқиёсдир. Бу тарбияда уларнинг имкониятларидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Бешинчидан, мафкуравий таҳдид шакллари ҳозирги замон глобаллашув шароитида кенг миқёсда ва жуда катта тезликда тарқалиши, шу тарзда дунё халқлари дунёқараши ва онгига деструктив таъсир кўрсатиш эҳтимоллиги катта бўлганлиги учун мафкуравий иммунитетни ана шу хавф-хатар кўламини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш лозим. Айниқса,юртимиз фарзандлари турли миллат ва диний эътиқод вакиллари бўлганлиги сабабли мафкуравий иммунитетни дифференциал тарзда сингдириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг маъноси шуки, маҳаллий оилада ўсганларга, европача усулда тарбия топганларга, ноисломий эътиқодга эга бўлганларга алоҳида-алоҳида ёндошмоқ керак.

Сарвар Қаххоров,

Тошкент ислом университети

2-курс магистранти

Read 81 times
Share this article

  2018 yil Tadbirkorlik, innovatsiyalar va texnologiyalar yili

 

 

 

 

 

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top