SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

Бухоро – “Ислом маданияти пойтахти” бўлади

         2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.

 Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги учта шаҳарни “Ислом маданияти пойтахти”, деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.

Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади.

Аъзамжон Абдураҳмонов,   

  “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO”

 кафедраси ўқитувчиси

  2018 yil Tadbirkorlik, innovatsiyalar va texnologiyalar yili

 

 

 

 

 

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top