|
|||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||
|
Ma'lumot
Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги илм даргоҳидир. Ҳам диний, ҳам дунёвий фанларни уйғунликда ўрганиш, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, бу соҳада ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир, диншунослик асослари, йўналишлари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган юқори малакали кадрлар тайёрлаш университет фаолиятининг асосий вазифаларидан биридир. Университетда иккита факультет мавжуд бўлиб, улардан бири “Ислом тарихи ва фалсафаси” факультетидир. Факультетнинг асосий вазифаси – диншунослик асослари, ислом дини тарихи ва фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга қодир мутахассис кадрларни тайёрлаш. 2003-2007 йиллар давомида факультетдан 215 та “Диншунос” бакалаврлар етишиб чиқди. Уларнинг аксарияти Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президент Девони, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, ИИВ ва жамиятнинг бошқа турли соҳаларида фаолият олиб бормоқдалар. 2009 йил уларнинг қаторига яна 32 та “Диншунос” бакалавр қўшилади. Улар Олий таълим Вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат таълим стандартига кўра қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боришлари мумкин: - ўрта махсус ва ўрта махсус диний таълим тизимида: диншунослик, исломшунослик, тарих, маънавият ва маърифат асослари, миллий истиқлол ғояси фанлари ҳамда араб тилидан ўқитувчилик қилиш; - олий таълим муассасаларида: кабинет мудири, услубиётчиси ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш; - илмий-тадқиқот: ижтимоий-гуманитар йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш; - ахборот-библиографик: кутубхоналар, нашриётлар ва оммавий ахборот воситаларида муҳаррир, библиограф, таржимон ва шунга яқин ёки уларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш; - диншунос-эксперт: Дин ишлари бўйича қўмита, диний ташкилотлар ҳамда хавфсизлик, ички ишлар вазирлиги, туман ҳокимиятлари ва жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш; - тадқиқот-эксперимент: намунавий услубиёт бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашишлари ва юқорида кўрсатилган лавозимларда фаолият олиб боришлари мумкин. 2010Dinshunoslik yo'nalishi
Informatika va axborot texnologilaylari yo'nalishi Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar yo'nalishi Dinshunoslik yo'nalishi
Informatika va axborot texnologilaylari yo'nalishi Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar yo'nalishi |
|
|
Barcha huquqlar himoyalangan 2010, © Toshkent Islom Universiteti |
| Sayt ziyo.uz tomonidan tayyorlandi |