Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
 
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер

 

www.dc.uz

  • Uzbek
  • English (United Kingdom)
  • Russian (CIS)
Bosh sahifa

ИСЛОМ ҲУҚУҚИ КАФЕДРАСИ

Ислом ҳуқуқи кафедраси 2000 йилда университет ректори буйруғи билан ташкил этилди. Кафедрада ҳуқуқшунослик фанларининг асосий соҳалари билан бир қаторда ислом ҳуқуқининг барча тармоқларини ўзлаштириш ва замон талабларига жавоб берадиган ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш кўзда тутилган. Кафедрада ю.ф.д. проф. Ж.Тошқулов, ю.ф.н., доцентлар А.Закурлаев, Н.Юсупова, катта ўқитувчи О.Сарсенбаев, ўқитувчилар Ж.Хатамов, С.Бозаров, Ш. Жўраев, кабинет мудири З.Собирхонова ва методист М.Зулуновлар фаолият олиб боришади. "Ислом ҳуқуқи" кафедрасининг бош илмий мавзуси “Ислом ҳуқуқининг долзарб муаммолари” бўлиб, ислом ҳуқуқшунослигининг асослари ва тараққиёт босқичлари, ислом ҳуқуқи ривожига Ўрта Осиё фақиҳлариниг қўшган ҳиссаси, ислом ҳуқуқини бошқа ҳуқуқий тизимлар билан қиёсий ўрганиш каби асосий йўналишларда тадқиқот олиб борилади. Кафедра бакалавр йўналишида "Юриспруденция (ислом ҳуқуқи)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрламоқда.

Кафедрада бугунги кунда қуйидаги мавзуларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

1. Бозаров С. Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиниши.

2. Жўраев Ш. Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари ва амалиёти

3. Ибрагимова Н. “VII-IX асрларда Марказий Осиё ва мусулмон давлатларининг элчилик муносабатлари: шаклланиши ва ривожланиши”.

4. Каримова Д. “Ўзбекистонда бола ҳуқуқларининг генезиси, эволюцияси ва унинг истиқболлари”.

5. Қўшоқов А. “Ифтихоруддин Тохур Ал-Бухорийнинг “Хулосат ал-Фатаво асари ва унинг ислом ҳуқуқшунослигида тутган ўрни”.

6. Сарсенбаев О. ““Ўрта асрларда Мовароуннаҳр давлатларида ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши (X-XIII асрлар)”.

7. Тўйчибоев А. “Абу Бакр Сарахсий асарларида ислом ҳалқаро ҳуқуқи муаммолариннг ўрганилиши”.

8. Хатамов Ж. ““Мажаллаи аҳкоми адлия” ва ундаги ислом ҳуқуқи принципларининг илмий таҳлили”.

9. Хожимашрапова Ш. “X-XIII асрларда Мовароуннаҳрда яратилган усулул-фиқҳга оид манбаларда қиёснинг ёритилиши”. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув қўлланма, дарсликлар ва илмий ишлар нашрдан чиқарилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан нашр этилган асарларнинг айрими қуйидагилар: 1. Закурлаев А. Диний экстремизм ва терроризм: диний ниқоб остида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг ортида кимлар турибди ва уларнинг мақсади. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмахонаси, 2004 2. Закурлаев А. Диний экстремистик ташкилотларнинг Ўзбекистондаги фаолияти ва мақсадлари. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмахонаси, 2005. 3. Закурлаев А. Халқаро исломий ташкилотлар: уларнинг фаолияти ҳақида қисқача тушунча. Ўзбекистонда ғайриқонуний фаолият кўрсатаётган диний экстремистик ва террористик ташкилотлар. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмахонаси, 2006. 4. Юсупова Н. Исломда аёл ҳуқуқлари. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги кичик нашриёт, 2006. 5. Юсупова Н. “Бурҳониддин Марғиноний: ҳаёти ва илмий мероси” -Т.: “Академия” нашриёти, 2007. 6. Юсупова Н. Исломда оила ҳуқуқи фанидан ўқув-услубий қўлланма. - Т.: Тошкент ислом университети -2008. 7. Юсупова Н. Исломда инсон ҳуқуқлари фанидан ўқув-услубий қўлланма. - Т.: Тошкент ислом университети -2008. 8. Закурлаев А. Йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жинояларни тергов қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар (умумий ва ҳусусий қоидалар). -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмахонаси, 2009. 9. Закурлаев А. Ўзбекистон Республикасига таҳдид солаётган диний экстремистик оқим ва террорчи ташкилотлар. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмаҳонаси, 2009. 10. Сарсенбаев О., Комилова Х. Методическое пособие по предмету «Основы исламского права». -Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. 11. Сарсенбаев О., Атаев М. Мовароуннаҳр фақиҳлари. -Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. 12. Сарсенбаев О. Ислом ҳуқуқида мулкий масалалар (мулк ва мажбурият ҳуқуқи). -Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. 13. Закурлаев А. Терроризмга карши кураш назария ва амалиёт: криминалистик жихатлари. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги босмаҳонаси, 2012. 16.05.2013 янгиланди