Tabiiy fanlar kafedrasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 1999 йил 7 апрелдаги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тошкент ислом университети ташкил этилди..
Университет ташкил этилган вақтда “Информатика ва табиий фанлар” кафедраси ҳам ташкил этилган эди..
2004 йилда Тошкент ислом университетининг Илмий Кенгаши қарорига биноан бу кафедрадан “Табиий фанлар” кафедраси ажралиб чиқди.
“Табиий фанлар” кафедраси 2004 йил 21 сентябрдан ўз фаолиятини бошлади.
Кафедрада 10 профессор-щыитувчилар, фан номзодлари, доцентлар: ф-м.ф.н. доц.А.Алимов, ф.м.ф.н. доц. А.Ғофуров г.ф.н. доц Ў.Абдуназаров г.м.ф.н. доц. А.Нурходжаев б.ф.н. доц. М.Тоирова б.ф.н. доц М.Нишонбоева, п.ф.н. доц. А.Худайберганов ва катта ўқитувчилар: Ш.Шаджалилов, А..Сулаймонова ва Н.Собировлар сидқидилдан, фидоийлик кўрсатиб ёшларимизга изчил билим бериб келмоқдалар.
Кафедрада ўқитиладиган барча йўналишлар бўйича ишчи ўқув режаси, барча фанлардан намунавий дастурлар мавжуд бўлиб, шуларга асосан барча фанлардан ишчи ўқув дастурлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.. Ҳар бир педагог бу ўқув дастури асосида ўқув услубий мажмуа тайёрлаган. Бу ўқув услубий мажмуаларда замонавий педтехнологиялар асосида дарслар олиб борилиши кўрсатилган. Кафедранинг етук профессор-педагоглари томонидан дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзиб борилмоқда. Доцент А.Худойберганов томонидан “Физикадан масалалар ечиш учун услубий кўрсатма”, доцент А.Алимов томонидан”Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш”, “Талабалар етказув ишини ташкил этиш” ва “Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими”, доцент М.Тоирова “Талабаларда соғлом турмуш тарзини шакиллантириш” номли ўқув-услубий қўлланмалари тайёрланди. Кафедра томониданўқитилинаётган “Олий математика ” ва “Физика” фанларидан талабалар фойдаланишлари мақсадида видио дарслар тайёрланган. Хамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилинадиган хар бир фан бўйича Уқув Услубий Мажмуалар тайёрланган бўлиб, фойдаланиш учун электрон вариантлари электрон кутубхонага киритилган
Ҳозирда “Табиий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари барча йўналишлар бўйича қуйдаги фанлардан дарс бериб келмоқдалар.
-“Информатика ваахборот технологиялари”йўналишида таълим олаётган талабаларга: “Олий математика”, “Физика”, “Экология”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги”, “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси”;
-”Жаҳон иқтисодиёти ва ҳалқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишида таълим олаётган талбаларга: “Олий математика”, “Эҳтимоллар назарияси”, “Иқтисодда миқдорий усуллар”, , “Экология”, “Жаҳон иқтисодий географияси”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси”, “Жисмоний тарбия ва спорт”;
-”Ислом ҳуқуқи” йўналишида таълим олаётган талабаларга “Олий математика”, “География”,”Экология”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси” каби табиий фанлардан ўзбек ва рус тилларида;
-”Диншунослик” йўналишида таълим олаётган талабаларга “Олий математика”, “География”, “Экология”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Фуқаро муҳофазаси асослари”фанларидан ўзбек ва рус тилларида;
-”Психология” йўналишида таълим олаётган талабаларага “Олий математика”, “География”, “Экология”, “Биология”, “Олий нерв фаолияти ва марказий нерв системаси физиологияси”;
-”Тарих” йўналишида таълим олаётган талабаларга “Олий математика”,”Эҳтимоллар назарияси”, “География”, “Экология”, “Фуқаро муҳофазаси асослари” “Демография” каби фанлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилмоқд
КАФЕДРА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Кафедра профессор-ўқитувчилари ўз дарсларида замонавий педогогик технологияларни жорий қилишмоқда ва компьютер техникаларини қўллаб келмоқдалар. Улар ўз дарсларида “Кластер”, “Ақлий хужум”, “Қор бўрон”, “Мўжизалар майдони”, “БББ” ва бошқа замонавий услубларни қўллайдилар. Доимий равишда очиқ дарсларга ва ўзаро дарсларга кириш кафедра мудири, “Сифат комиссия”си аъзолари томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари педогогик фаолият билан бирга ўз илмий фаолиятларини ҳам давом эттириб келмоқдалар. Улар ҳалқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Масалан доцент А.Алимов 2012 йил 12-14 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган “Операторные алгебры и смежные проблемы” ҳақаро илмий анжуманда ўз маърузаси билан қатнашди. Малайзия Ҳалқаро ислом университети билан имзоланган Англашув Меморандуми доирасида Малайзия Халқаро ислом университети таклифига биноан мазкур университет томонидан ўтказилган “Современные порблемы математики, математической физики и их приложений” (7-10 ноябрь 2012, Куантан, Малайзия) номли 4 халқаро конференциясида иштирок этиш учун 5 ноябрдан 13 ноябрга қадар кафедра мудири доцент А.Алимов Малайзия давлатига сафарда бўлди ва у ерда ўз маърузаси билан қатнашди. Доцент А.Алимовнинг маърузадан сўнг муҳокама бўлиб ўтди ва унда профессорлар Л.Аккарди, Исомиддин Раҳим, И.Ғаниев ва Ф.Мухамедовлар қатнашдилар ва кўплаб саволлар берилди. Қилинган маъруза юзасидан ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди.
Етук мутахассислар тайёрлаш учун кафедранинг барча педагоглари маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ёшларимизга етказиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиб келишмоқда. Кафедранинг салоҳиятли педагоглари гуруҳларга мураббийлик қилишмоқда, Шунингдек фанлар бўйича тўгараклар ташкил қилиниб жумладан, Амалий математика (А.Алимов) Амалий физика (А.Худайберганов) Теннис ва волейбол (катта ўқитувчилар А.Сулаймонова) Кураш ва баскетбол (катта ўқитувчи Н.Собиров) бўйича тўгараклар олиб борилиб, иқтидорли талабалар аниқланиб улар билан шуғулланган холда турли мусобақаларда иштирок этиб турли фахрий ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
Кафедрада спорт бўйича ўқув йили давомида ходимлар ва талабалар орасида мунтазам равишда турли мусобақалар ўтказилиниб келимоқда. Кафедра ўқитилинадиган “География” , “Экология”, “Биология”, “Ёш физиалогияси ва гигиенаси” фанларидан талабаларни ўқув йили давомида музейларга олиб борилмоқда. Хамда 2013 йил 27 февраль куни университет талаба ёшлари ва ходимлари билан “Инсон – табиатнинг бир бўлаги” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ЭКО депутатлари гуруҳи раиси ўринбосари Ў.Отақулов ва Олий мажлис депутатлари гуруҳи аъзоси И.Отажоновлар билан давра суҳбати ўтказилинди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида
Тошкент ислом университети ва Москва Давлат университети Тошкент филиали ўртасида хамкорлик шартномаси “Табиий фанлар” кафедраси мудирининг шахсан иштирокида тайёрланди ва имзоланди. Бу хамкорликка кўра Тошкент ислом университети психология йўналиши талабалари учун лаборатория хоналаридан фойдаланишга эришилди ва барча йўналишдаги талабаларга, профессор-ўқитувчиларга Москва Давлат университети кутубхоансидан бепул фойдаланишга рухсат олинди. Бундан ташқари психология, диншунослик йўналишлари талабалари учун керакли адабиётларнинг электрон вариантлари, ўқув режалар ва лаборатория учун видео–аудио материаллар олиб келинди.

Табиий фанлар» кафедрасининг ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари
|
ТАБИИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ |
1 |
Математика институти |
|
2 |
Тошкент Давлат техника университети |
|
|
3 |
Тошкент Давлат тиббиёт академияси |
|
|
4 |
Малайзия ҳалқаро ислом университети |
|
|
5 |
Ўзбекистон Миллий университети |
|
|
6 |
Малайзиянинг Путра университети |
|
|
7 |
Москва Давлат университети |
|
|
8 |
“Ўзстандарт” агентлиги |
|
|
9 |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |




















