Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
 
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер
Баннер

 

 

Все о погоде - Pogoda.uz

www.dc.uz

 

  • Uzbek
  • English (United Kingdom)
  • Russian (CIS)

 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Эй уммати Муҳаммад,) одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз”, - дея марҳамат қилади. (Оли Имрон сураси, 110-оят)

Шундай экан, ўзини мусулмон деб билган ҳар бир кишига одамларни эзгулик ва аҳиллик, тинчлик ва фаровонликка чақириш, уларни разолат ва қабоҳатдан огоҳ этиш, жаҳолатнинг пайини қирқиш биринчи галдаги имон бурчи, айни дамда энг муҳим инсонийлик вазифасидир.

Ушбу рисолани ўқиб, қабиҳ ниятли кимсалардан огоҳ бўлганингиз ҳолда, яқин дўстингизни ҳам ёвузлик тузоғидан асрашингиз унга яхшилик истаганингиздир.

РИСОЛАНИ 2 ЯҚИН ДЎСТИНГИЗГА ҲАМ ЖЎНАТИНГ.

ана шу буюк ихтиронинг имкониятларидан баҳраманд бўлмаган инсон топилмаса керак. Айтайлик, ушбу рисолани ҳам Сиз интернетдан юклаб олдингиз. Бироқ, башариятга наф келтириши кўзланган ушбу воситадан ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш, одамларни залолат ва қабоҳатга ундаш, уларни тўғри йўлдан адаштириш мақсадида фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас.

Интернетни дунёга қиёслаш мумкин. Ундан нимани ахтарсангиз, топасиз. Фақат топилган нарса тўғри, ишончли ва энг муҳими зарарсиз эканини билиш учун инсонгга онг ва тафаккур керак. Оқ-қорани таниб улгурмаган, яхши-ёмоннинг фарқига бормаган айрим ёшлар интернет орқали узатилган айрим маълумот-хабарларни мутлоқ ҳақиқат деб қабул қилиш ҳолатлари учраётгани кишини жиддий хавотирга солади. Бу борада Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ

فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

“Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!”-дейди[1]. Ушбу оятнинг тафсирида уламолар бу каби вазиятда ўша маълумотнинг ҳақиқат эканлигини билгунча кутиш лозимлиги, уни шошиб қабул қилиш мумкин эмаслигини айтадилар[2].

Бугунги кунда Европа олимлари ёшларда диний дунёқарашнинг шаклланиши кўп жиҳатдан глобал тармоқ – интернет орқали узатилаётган маълумотларга боғлиқ бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлашмоқда. Ғарбда истиқомат қилаётган кўплаб мусулмонлар кундалик дуч келаётган муаммоларига улар амал қилиб келаётган эътиқодлари – ислом қандай муносабатда эканини билишни истайдилар. Табиийки, улар бундай шароитда маълумот олишнинг тезкор воситаси интернетга мурожаат қиладилар. Масалан, асли келиб чиқиши араб бўлган британиялик мусулмон шу каби вазиятда расмий ва ишончли маълумот олиш мумкин бўлган Ассамблея ёки Лиганинг бу борада фикри қандай эканини билишни хаёлига ҳам келтирмайди. У ўз минтақаси сайтлари бўлмиш Young Muslims UK (“Жамоати исломий” ҳаракати таъсири остида шаклланган веб-саҳифа) ёки Фатво ва тадқиқот бўйича Европа қўмитаси (“Мусулмон биродарлар” ташкилоти шафелигидаги веб саҳифа)га мурожаат қилади[3].

Таъкидлаш лозимки, бугун оммавий ахборот воситаларининг муайян мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни фавқулотда юқори суратлар билан ўсиб бормоқда. Аҳолининг онги ва дунёқарашини шакллантиришда, фуқаролар хориж ва мамлакатда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан ўзларининг тўғри позицияларини белгилаб олишида ушбу таъсир воситаларининг ўрни ва аҳамияти бениҳоя катта. Сўнгги вақтларда дунёда рўй бераётган ўзгаришларни кузата туриб, авваллари оммавий ахборот воситалари геосиёсий жараёнларда оддийгина сиёсий инструмент вазифасини бажарган бўлса, бугунги кунга келиб улар сиёсатни белгилашда муҳим субъект вазифасини ўтай бошлаганига амин бўламиз.

Ҳозирда экстремистик, террорчи ташкилотлар замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланмоқда. Қайд этиш керакки, қатор мамлакатларда экстремистик ташкилотлар фаолияти таъқиқланганидан сўнг улар тарғиботнинг илғор кўринишларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда. Масалан, Афғонистонда АҚШ ва иттифоқчи кучлар билан муроса нималигини билмаётган Толибон ҳаракати ўз сафига янги аъзоларни жалб этиш, эришилган “ютуқлар”ни овоза қилиш ва зарур маълумотларни эълон қилиш мақсадида 2011 йилнинг май ойидан бошлаб бугунги кунда дунё бўйлаб оммалашган “Twitter” ижтимоий тармоғидан фойдалана бошлаган[4]. Ваҳоланки, ақидапарастликнинг ашаддий тарғиботчиси бўлган Толибон ҳаракати ташкил топганининг дастлабки йилларидан телевизор, радио сингари замонавий технологияларни мутлақо инкор этиб, ўз аъзоларини бу каби “бидъат”лардан эҳтиёт бўлишга қаттиқ чақирар эди.

Қоҳира шаҳри Таҳрир майдонидаги граффити-ёзув

Шу ўринда ижтимоий тармоқларнинг Ғарб сиёсатшунослари “Катта Яқин Шарқ” деб атайдиган ҳудудда рўй берган воқелардаги ўрни ҳақида тўхталиш лозим. Гап “Facebook” ва “Twitter” ижтимоий тармоқлари ҳақида бормоқда. Таҳ-лилчилар “Катта Яқин Шарқ”даги воқеаларда ушбу манбаларнинг аҳа-миятини турлича баҳо-ламоқда. Айримлар намойишларда мазкур тармоқлар энг асосий вазифани бажарди, деса, қолганлар бу воқеаларнинг ортида катта сиёсий манфаатлар ётгани, “Facebook” ва “Twitter” эса бунда “кўримсиз қўл” вазифасини ўтаб берганини таъкидлаётир. Жумладан, Франс Пресс ахборот агентлиги муҳаррири, Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Жак Шармело (Jacques Charmelot)нинг сўзларига кўра, ушбу воқеаларни тўлалигича ижтимоий тармоқлар фаолияти билан боғлаш хато бўлиб, бунда “Facebook” ва “Twitter” маълум тоифаларни тўплаш ва намойишларга чорловчи восита бўлиб хизмат қилган[5]. Аксар Ғарб нашрлари эса ҳодиса демократик қадриятлар тантанаси ўлароқ оммавий ахборот воситаларининг нималарга қодир эканини яна бир карра тасдиқлаганига урғу беради. Аслида эса тинч намойишлар ниқоби остида аввалбошдан конституцион режимни ағдаришга ҳаракат қилган, айни дамда четдан туриб мақсадли бошқарилган бундай ҳаракатларни шунчаки халқ иродасини ифода этувчи намойишлар деб олқишлаш хато бўлур эди. Ушбу давлатларнинг айни вақтдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳолатига назар соладиган бўлсак, вазият нечоғлик оғир ва таранг экани, мамлакатда фаолияти таъқиқланган гуруҳларнинг легаллашиб бораётгани, диний-экстремистик ташкилотлар бўлиб ўтган воқеалар билан кифояланмай ҳокимиятни қўлга олишга интилаётганига гувоҳ бўламиз.

Яна бир эътиборли воқеа. 2011 йилнинг июнь ойида “Ал-Қоида” ташкилоти интернет орқали террорчилик амалиётини ўтказиш бўйича зарурий кўрсатмаларни ўз гумашталарига етказишга урингани фош этилган. Гап шундаки, ташкилотга тааллуқли бўлган веб саҳифаларнинг бирида фойдаланувчиларга юклаб олиш учун қизиқарли журнал таклиф этилган бўлиб, унинг саҳифаларидан оддий ошхона шароитида қўлбола бомба тайёрлашни ўргатувчи кўрсатмалар жой олган. Британиянинг Daily Telegraph нашри таъкидлашича, шу орқали ташкилот бутун дунёда ўз аъзоларига ўзини-ўзи портлатиш амалиётларининг сўнгги услублари ҳақида зарур маълумотларни етказиб борган[6].

 

 

 

“Бугунги кунда террорчи ташкилотлар учун янги аъзоларни Сомали ёки Яман сахро-ларидан қиди-риш бирламчи услуб эмас. Айнан интернет улар учун янги имкониятлар эшиги, минглаб аъзоларни жалб этиш воситаси демакдир”, - дейди терроризм масалалари бўйича эксперт Арно де Боршграв (Arnaud de Borchgrave). Унинг фикрича, 11 сентябрь воқеаларига қадар дунё бўйлаб чамаси 20 та экстремистик кайфиятдаги интернет сайтлари мавжуд бўлган бўлса, айни кунларда уларнинг адади 1000 дан ошиб кетган[7].

2011 йилнинг май ойида “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти етакчиси йўқ қилинганидан сўнг ташкилот ўз аъзолари сафини ёшлар ҳисобидан кенгайтиришга уринаётгани эътиборни тортадиган, айни вақтда сергакликка чақирадиган ҳолат. Террорчиларга тегишли интернет саҳифаларида болаларга худкушлик амалиётини тарғиб этувчи махсус мультфильм яратилгани ва яқин кунларда унинг глобал тармоқ орқали тарқатилиши маълум қилинган. Фильмдан кўзланган асосий мақсад ёшларни террорчилар талқинидаги “жиҳод” ҳаракатларига нисбатан мойиллик туғдириш ва яқин келажакда ўз сафларини айни ана шу ёшлар ҳисобидан тўлдиришдир. Британиянинг Киллиама Фонди таҳлилчиси Номан Бенотманнинг таъкидлашича, фильм дунё юзини кўрадими, йўқми мазкур ҳолат “Ал-Қоида” ташкилоти тарғиботнинг янги услубларига эътибор қаратаётгани, хусусан, интернет ва медиа тарғиботга фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида аҳамият бераётганини тасдиқлайди[8]. Мутахассисларнинг қайд этишича, “Ал-Қоида” ўз тарғиботининг 99% ни интернет орқали амалга оширмоқда[9].

Блоггерлар гуруҳи содир бўлган воқеани лэптоп орқали глобал тармоққа жойламоқда

Қайд этиш керакки, террорчиликка қарши курашда “фикрий инқилоб”га эришиш муҳим аҳамият касб этади. Инчунин, террорчилар ўз олдиларида пайдо бўлаётган ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб қолишга, хусусан, замонавий технологиялардан унумли истефода этишга уринаётган бир вақтда уларга қарши энг замонавий услуб-ларда, ақлни ишлатган ҳолда курашиш лозим.

Хўш, тобора махфий, кенгроқ май-донда фаолият олиб боришга интилаётган мутаассибларнинг замонавий технология-лар, хусусан, интернет-дан фойдаланишининг боиси нима? Бунга бир қатор омилларни кел-тириш мумкин. Жумладан:· интернетга осон кириш;

  • унинг етарли даражада тартибга солинмагани;
  • чексиз аудитория;
  • интернет майдонидаги фаолиятнинг махфийлиги;
  • маълумотни етказишдаги тезлик;
  • матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотни жойлаш каби қулайликлар террорчиларни ўзига жалб этмай қолмайди.

Шунингдек, Габриэл Вейманн (Gabriel Weinmann) террорчиларнинг интернетдан қуйида келтириладиган 6 мақсадда фойдаланишларини урғулайди:

1. Психологик кураш. Бунда террорчилар интернетдан аҳоли орасида қўрқув ва ваҳима келтириб чиқариш, ўз ғояларига эргашмаганларни ёки уларга қарши чиққанларни таъқиб этиш, руҳий таъсир этиш ва ҳаракатсизликка чақириш мақсадида фойдаланадилар. Масалан, террорчилик ташкилотлари расмийлари ўзларига тегишли интернет сайтлари орқали чиқишлари чоғида муайян мамлакат ёки халқаро ташкилотларнинг қарорларини тўхтатишни талаб этадилар. Акс ҳолда, янги террорчилик ҳаракатлари содир этиш билан таҳдид қиладилар.

2. Тарғибот-ташвиқот. Интернетнинг оммалашуви террорчилар учун ўз фаолиятлари ва ғоявий ташвиқотларини аҳоли орасида кенг тарғиб этишга катта қулайликлар яратади. Телевидение, радио ва босма нашрларда маълумотларни таҳририй саралаш ҳисобига бу каби имкониятлар айтарлик даражада йўқ.

Хайрия жамғариш. Кўплаб террорчилик ташкилотлари ўз фаолиятининг моддий асосини интернет орқали таъминлашга ҳаракат қилади. Бунда веб-саҳифалар, чатлар ва форумларга ушбу ташкилотларга алоқадор банк ҳисоб рақамлари жойлаштирилади ва жиҳодий фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаттиқ тарғиб этилади. Масалан, “Ҳизб ут-таҳрир” экстремистик ташкилоти Европадан то Африкадаги мамлакатларгача “эҳсон” қилиш ниятидаги шахсларга немис тилидаги веб-саҳифа орқали молиявий кўмак беришни сўрайди. Яна бир ҳолат, 2004 йилда АҚШнинг Айдахо штати суди талаба Сами Умар Ҳусайнни интернет орқали террорчилик ташкилотларига моддий кўмак уюштиргани учун жиноий жавобгарликка тортган.

Сан-Францискодаги аноним хакерлар гуруҳи аъзоси интернет орқали шериклари билан мулоқот қилмоқда.

4. Янги аъзоларни жалб қилиш. Аввал айтиб ўтганимиздек, бугунги кунда террорчилик ташкилотлари янги аъзоларни ўз сафларига жалб этиш мақсадида интернетга алоҳида эътибор қаратмоқда. Овоз, тасвир ва матн уйғунлиги мутаассиблар учун айни муддаодир. Улар бундай имкониятдан ўз “сўзлари”ни кенг жамоатчиликка баралла айтиб қолишда фойдаланади. Янги аъзони жалб қилишда қўлланиладиган услуб бу – экстремистик ташкилотларга тааллуқли веб-саҳифаларга кўп кирадиган интернет фойдаланувчини кузатиш, ўрганиш ва охир-оқибат у билан алоқага киришиш. Шунингдек, мутаассиблар чатлар ва форумларда “ўткир” мунозарали масалаларни он-лайн муҳокама этадилар ва ўзларига ўхшаш фикрлайдиганларни саралаб, улар билан алоқа ўрнатадилар. Қайд этиш керакки, бундай жараёнларнинг қурбонлари кўп ҳолларда ёшлар бўлиб қолмоқда.

5. Ўзаро алоқани таъминлаш. Экстремистик ташкилотлар интернетдан нафақат ўз сафдошлари, балки бошқа шу каби ташкилотларнинг аъзолари билан ҳам хабарлар алмашиш ва маълумотларни етказишда фаол фойдаланадилар.6. Ўқув-малака ошириш. Террорчилар дунёнинг турли нуқталарида таъқиб остига олингани боис, бирор мамлакатда ўз аъзоларига қўпорувчилик, бузғунчилик амалиётларини ошкора ўргатолмайди. Таъқиб тобора кучайиб бораётган бугунги кунда интернет уларга айни қўл келмоқда. Улар глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, ўзини-ўзи ўлдириш, кўпроқ қурбонлар келтириш услубларини муттасил ўргатиб борадилар. Қўлланмалар видео, аудио ва китоб шаклида интернетга жойлаштирилади. Мисол учун, “Ал-Қоида” ташкилоти ўз сафдошларига мўлжалланган 1000 бетдан ошиқ “Жиҳод энциклопедияси”ни интернет орқали тарқатган[10].

Бундай мисоллар жамият барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг онги ва тафаккурини ёт таъсирлардан ҳимоялаш учун хавфсиз киберкенглик яратиш зарурати ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Шубҳасиз, биз интернетни демократиянинг энг муҳим тамойили бўлган сўз эркинлигини таъминловчи замонавий восита эканини эътироф этамиз ва унга бирор бир қаршилик кўрсатмаймиз. Айни дамда хушёр бўлмоғимиз керакки, турли баландпарвоз чақириқ ва шиорлар, ўзини яқин ва холис деб кўрсатувчи яширин “дўст”лар ортида пухта ўйланган жирканч манфаатлар ётгани, бундай чорловларга эргашиш оқибатида ўзимизни, оиламизни, ёйинки, бутун мамлакатни оғир аҳволга солиб қўйиш ҳеч гап эмас. XXI асрда асосий кураш инсон қалби ва онгини эгаллашга қаратилганини инобатга олсак, ушбу курашда энг илғор воситалар - интернетдан фойдаланилишининг сабабини янада теранроқ англаб етамиз.

 


[1] Абдулазиз М. Қуръони карим маънолари таржимаси.- Т., 2009. Б.516

[2] Абу Жа‘фар ат-Табарий. Жами‘ ал-байан фи та’вил ал-Қур’ан. Муассаса ар-Рисала. 2000. 22-ж. Б.286

[3] Muslim networks and movements in Western Europe. Pew Research Center’s Forum on Religion & Public Life Washington, D.C. 2010. http://www.pewforum.org/Muslim/Muslim-Networks-and-Movements-in-Western-Europe-Muslim-World-League-and-World-Assembly-of-Muslim-Youth.aspx

[4] Jon Boone. Taliban join the Twitter revolution. http://www.guardian.co.uk/world/2011/may/12/taliban-join-twitter-revolution

[5] http://www.rg.ru/2011/05/18/dubai-site.html
[6] Duncan Gardham. MI6 attacks al-Qaeda in 'Operation Cupcake'. http://www.telegraph.co.uk/news/uknews/ terrorism-in-the-uk/8553366/MI6-attacks-al-Qaeda-in-Operation-Cupcake.html
[7]  Renaud Girard. Les guerres «au scalpel» d'Obama contre al-Qaida. http://www.lefigaro.fr/international/ 2010/08/16/01003-20100816ARTFIG00515-les-guerres-au-scalpel-d-obama-contre-al-qaida.php

[8] Плещунов Ф. «Аль-Каида» воспитает поколение юных джихадистов. http://www.iimes.ru/rus/ stat/2011/10-08-11a.htm

[9] M. D. Humaidan, “Scholar Warns Against Al-Qaeda’s Recruitment of Youth via Internet,” Arab News, January 15, 2011

[10] Gabriel Weinmann, Terror on the Internet: The New Arena, the New Challenges, Washington, D.C.: United States Institute for Peace. 2006

 

Тўлиқ мақолани юклаб олиш