Our address

Tashkent Islamic University

International Cooperation Dept.

Head: Mr.: Khamidbek Khasanov

e-mail: tiuxab@mail.ru info@tiu.uz

tel.: +998-71-2449593

tel.: +998-71-2449593

fax.: +998-71-2440065

A.Kadiri 11, 100011,

Tashkent, Uzbekistan

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
 
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner
Banner

 

 

Все о погоде - Pogoda.uz

www.dc.uz

 

  • Uzbek
  • English (United Kingdom)
  • Russian (CIS)
Bosh sahifa

 

Ислом тарихи ва фалсафаси факультети диншунос, тарихчи ва психолог мутахассислар тайёрловчи таянч марказ

Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамаси ҳузуридаги илм даргоҳидир. Ҳам диний, ҳам дунёвий фанларни уйғунликда ўрганиш, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, бу соҳада ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир, диншунослик асослари, йўналишлари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган, шунингдек, дин психологияси бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш университет фаолиятининг асосий вазифаларидан биридир.

“Ислом тарихи ва фалсафаси” факультетида 3 та таълим йўналиши мавжуд бўлиб, улар “5120600-Диншунослик”, “5310200-Психология (Дин социопсихологияси)” ҳамда “5120300-Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)”дир.

“Диншунослик” йўналишининг асосий вазифаси диншунослик асослари, ислом тарихи ва фалсафаси, диннинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдида турган назарий ва амалий вазифаларни бажаришга қодир юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашдир.

“Психология” йўналиши эса дин психологияси, кишиларнинг динга бўлган муносабатларида психологик омиллар, радикал ғояларга эга кишилар психологиясини ўзлаштириш ҳамда уларда тўғри, соғлом эътиқодни шакллантира оладиган олий тоифадаги ҳам назарий ҳам амалий билим ва тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлашдан иборат.

“Тарих” йўналишида дунё халқлари, мамлакатлар умумий ва хусусий тарихи, тарихий тадқиқот методи,  диний-фалсафий ва мафкуравий дунёқараш тизимлари, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиш босқичлари, моддий ва маънавий маданияти, айниқса, ислом тарихи, мусулмон сулолалар тарихи, исломдаги мазҳаб ва оқимлар тарихи, исломнинг тарихий манбашунослиги ва тарихшунослиги бўйича етук мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Факультетнинг қисқача тарихи. “Ислом тарихи ва фалсафаси” факультети Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 1999 йил 7 апрелдаги Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармонига биноан ташкил этилган.Факультет Тошкент ислом университетининг ўқув-илмий ва маъмурий бўлинмасиҳисобланади. Факультет ишига раҳбарликни факультет декани амалга оширади. Факультет декани мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда университет ректори томонидан фан доктори, профессор ёки фан номзоди, доцентлар сафидан тайинланади. Факультетга 1999-2011 йилларда т.ф.д., проф. С.Агзамходжаев, Р.Раҳматжонов, фал.ф.д., проф. А.Ачилдиевлар раҳбарлик қилдилар. Ҳозирда факультетни декан т.ф.н., доц. И.Усмонов 2008 йилдан бошлаб бошқариб келмоқда.

Ўқув ишлари. Факультет олий маълумотли диншунос, исломшунос, тарихчи ҳамда психолог мутахассислар тайёрлайди.

Факультет таркибида қуйидаги кафедралар фаолият юритади: “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси, мудир - т.ф.н., доц. Н.Муҳамедов; “Исломшунослик” кафедраси, мудир - т.ф.н. С.Оқилов; “Шарқ тиллари” кафедраси мудир, - т.ф.н. З.Арипова; “Тарих” кафедраси, мудир - т.ф.д., проф. С.Агзамходжаев; “Фалсафий фанлар ва психология” кафедраси, мудир -фал.ф.н., доц. Б.Валиев.

Факультетда жами 60 дан зиёд профессор-ўқитувчи фаолият олиб бориб, улардан 7 нафари фан доктори, 28 нафар фан номзоди, 14 нафар катта ўқитувчи, 16нафар ўқитувчи талабаларга сабоқ берадилар. Кафедраларда фан докторлари ва педагоглар таркибини ёшартириш мақсадида иқтидорли талабалар ва магистрантлар кафедраларга жалб қилиниб, келгусида уларни кафедраларда олиб қолиш учун мақсадли тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Факультет ташкил этилганда бир йўналиш билан иш бошлаган бўлса,  2010-2011 ўқув йилидан бошлаб факультетда “5310200-Психология (Дин социопсихологияси)”, 2011-2012 ўқув йилидан “5120300-Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” таълим йўналишлари ўз фаолиятини бошлади.

Факультетда ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган янги Давлат таълим стандарти ўқув режалари ва университет ректорининг ички буйруқлари асосида ташкил этилган.Бакалавриат босқичида ўқув режасида кўрсатилган барча фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурлари мавжуд бўлиб, уларнинг сифати ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб беради. Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар фанлар бўйича узвий боғланган ишчи дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга асос бўлиб, ўқув жараёнини сифатли ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Факультет таълим йўналишлари учун янги Давлат таълим стандартлари ва унга мос ўқув режалари ҳамда дастурлари ЎзР ВМ ДИҚ, ЎМИ, ИИВ, МВ, Камолот ЁИҲ, ЎзР ФА А.Навоий номидаги Адабиёт музейи, ЎзР ВМ ҳузуридаги Марказий Архив, ЎзР ФА Асосий кутубхонаси, ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ижтимоий фикр” марказларининг етук мутахассислари ҳамда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари ва бошқа буюртмачи ташкилотларнинг мутахассислари билан муҳокама қилинган бўлиб, ҳар йили уларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда барча фанлардан ишчи ўқув дастурлари тайёрланиб, ўқув жараёнига жорий қилинади. Янги Давлат таълим стандартларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган кўрсатма ва тамойиллар, иқтисодиёт тармоқларидаги ислоҳотлар ўз аксини топган. Уни яратиш жараёнида таълим-тарбия жараёнининг мукаммаллашган тамойиллари, иш берувчи корхоналарнинг тақриз, тавсия ва эксперт хулосалари инобатга олинган.

Шунингдек, факультетнинг “Психология” ва “Тарих” таълим йўналишлари учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг “5310200-Психология”  ва “5120300-Тарих” йўналишларига оид ДТСлари асос қилиб олинган.

“Ислом тарихи ва фалсафаси” факультети таълим йўналишларида дунёвий ва диний фанларни ўзлаштирган мутахассислар тайёрланишини ҳисобга олиб, янги Давлат таълим стандартларида фанлар мазмунини такомиллаштириш, улардаги изчиллик ва узвийликни таъминлаш, фанларнинг бир-бирини такрорлашини бартараф этишга алоҳида аҳамият берилган. Шундан келиб чиқиб ҳамда талабаларнинг тарихий тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида таълим йўналишининг ДТС ва ўқув режасига дин билан боғлиқ қатор ихтисослик фанлари киритилган. Уларни киритишда таълим йўналишида таянч ҳисобланган Олий таълим муассасаларининг намунавий ўқув режаларидаги мавжуд фанлар инобатга олинган. Қайд этилган ўзгаришларга таяниб, янги ДТСда битирувчиларнинг касбий фаолият турлари ҳамда таълим олишни давом эттириш имкониятлари кенгайтирилган. Чунончи, “5120600-Диншунослик” таълим йўналиши бакалаврлари қуйидаги касбий фаолият турлари бўйича ишга жойлашиш имкониятига эга:

- ўрта махсус ва ўрта махсус диний таълим тизимида: диншунослик, исломшунослик, тарих, маънавият ва маърифат асослари, миллий истиқлол ғояси фанлари ҳамда араб тилидан ўқитувчилик қилиш;

- олий таълим муассасаларида: кабинет мудири, услубиётчиси ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

- илмий-тадқиот: ижтимоий-гуманитар йўналишидаги илмий-тадқиот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;

- ахборот-библиографик: кутубхоналар, нашриётлар ва оммавий ахборот воситаларида муҳаррир, библиограф, таржимон ва шунга яқин ёки уларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

- диншунос-эксперт: Дин ишлари бўйича қўмита, диний ташкилотлар ҳамда хавфсизлик, ички ишлар вазирлиги, туман ҳокимиятлари ва жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;

- тадқиқот-эксперимент: намунавий услубиёт бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашишлари мумкин.

Шунингдек, “Диншунослик” йўналиш битирувчилари қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистратурада таълимни давом эттириш имкониятига эгадирлар:5А220306-Дин ва ҳурфикрлилик фалсафаси; 5А220401-Исломшунослик; 5А220402-Дин социологияси; 5А220403-Диншунослик; 5А140801-Педагогика; 5А141501-Маънавият асослари; 5А220201-Ватан тарихи; 5А220204-Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиотлар методлари мутахассисликлари ҳамда таълимнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан белгиланган, турдош таълим мутахассисликлари.

“Психология (Дин социопсихологияси)” таълим йўналиши бўйича бакалавр фундаментал, умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбий фаолият турларини бажариши мумкин:

- ўрта махсус ва ўрта махсус диний таълим тизимида: диншунослик, инсон ва жамият, оила психологияси, исломшунослик, маънавият ва маърифат асослари, миллий истиқлол ғояси фанларидан ўқитувчилик қилиш;

- олий таълим муассасаларида: кабинет мудири, услубиётчи ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

- илмий-тадқиқот: ижтимоий-гуманитар йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;

- ахборот-библиографик: кутубхоналар, нашриётлар ва оммавий ахборот воситаларида муҳаррир, библиограф, таржимон ва шунга яқин ёки уларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

- диншунос-эксперт: Дин ишлари бўйича қўмита, диний ташкилотлар, хавфсизлик хизмати, ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида мутахассис сифатида ишлаш;

- тадқиқот-эксперимент: намунавий услубиёт бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашиш;

- ижодий-лойиҳавий: жамият ҳаётининг турли соҳаларида социал, диний,психологик хизматни ташкил этиш ва  унга раҳбарлик қилиш каби касбий фаолият турларини бажариши мумкин.

Шунингдек, “5310200 – Психология (Дин социопсихологияси)” таълим йўналиши бакалаври қуйидаги:  5А310201 – Умумий психология, психология тарихи; 5А310204 – Педагогик ва умр даврлари психологияси; 5А310205 – Ижтимоий психология, этнопсихология; 5А310210 – Ижтимоий психология, дин психологияси; 5А310212 – Экстремал вазиятларда психологик хизмат; 5А310213 – Касбий фанларни ўқитиш методикаси; 5А220306 – Дин ва ҳурфикрлилик фалсафаси; 5А220401 Исломшунослик; 5А220402 – Дин социологияси; 5А220403 – Диншунослик; 5А141501 – Маънавият асослари; 5А310306 – Маданият, таълим ва фан социологияси мутахассисликлари ҳамда таълимнинг ваколатли органи томонидан аниқланадиган турдош йўналишлар мутахассисликлари бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.

“Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” таълим йўналиши  битирувчилари эса қуйидаги кўрсатилган касбий фаолият турлари бўйича ишга жойлашиш имкониятига эга:

- илмий-тадқиқот: муассасаларида, лабораторияларда  кичик илмий ходим ва ёрдамчи лавозимларда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориши;

- умумий ва ўрта махсус: касбий таълим (шунингдек, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида, ўрта мактабларда) берувчи ўқув юртларида тарих ва жамиятшунослик, маънавият асослари фани ўқитувчилари сифатида ўқитувчи  ва услубият ишларини бажариши;

- олий ўқув юртларининг: услубиятчилар,  кабинет мудирлари, катта лаборантлар сифатида ташкилий-услубий ва ишлаб чиқариш ишларида;

- турли жамоат ташкилотларида: моддий ва маънавий ёдгорликларни ўрганиш ва қўриқлаш масалалари билан  боғлиқ муассасаларда ташкилий-услубий  ва бошқа ишларда;

- музей лектори ва экскурсоводлар сифатида лекторлик, экскурсия ишларида;

- олий маълумотни талаб қилувчи лавозимлар бўйича тарих йўналишдаги музейларнинг лекторлари ва экскурсоводлари  сифатида ишлаб чиқариш-услубият  ишларида;

- педагогик таълим: вазирликларнинг ўқув илмий бўлимлари, тармоқ институтлари, олий таълим муассаслари, умумий ўрта мактаб, академик лицейлар, махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ишлаш каби касбий фаолият турларини бажариши ва тарих фанларидан дарс бериши мумкин.

Шунингдек,  Факультетнинг “5120300-Тарих (Ислом тарихи ва манбашунослиги)” таълим йўналиши эса қуйидаги: Тарих таълим йўналиши буйича  бакалавр қуйидаги: 5А 220201 - Ўзбекистон тарихи; 5А220202 - Чет мамлакатлари тарихи (минтақалар бўйича); 5А220203 - Умумий тарих (тегишли даври бўйича); 5А220204 -Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот услуллари (мамлакатлар бўйича);  5А220205 - Фан ва техника  тарихи; 5А220206 - Ватан тарихи методологияси ва назарияси;  5А220208 - Касбий фанларни ўқитиш услубияти;5А320302 - Тарихий архившунослик; 5A220802 - Этнология, ижтимоий (маданий) антропология мутахассисликлари ҳамда таълимнинг ваколатли бошқарув орган(лар)и томонидан белгиланган турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Факультетда ўқитиладиган барча фанлар ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминланган. Университет кутубхонасидан ташқари ҳар бир кафедрада ўқитиладиган умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича алоҳида ўқув кутубхона ташкил етилган бўлиб, талабалар учун қулай шароитлар яратилган. Бундан ташқари, университет қошидаги ахборот ресурс марказида интернет тармоқлари ёки «Келажак овози»нинг WI-FI ҳудуди  орқали талабалар зарур адабиётлар, илмий журналлардан маълумотлар олишлари мумкин.

Илмий ишлар. Факультет профессор-ўқитувчилари илмий изланишларининг мавзулари диншунослик, исломшунослик, манбашунослик, тарих, дин фалсафаси, дин психологияси, дин социологияси соҳаларидаги долзарб тарихий ва замонавий йўналишларни қамраб олган ва бу борада амалга оширилган республикамизда илмий салоҳиятни халқаро талаблар даражасига кўтаришга хизмат қилмоқда.

Факультет профессор-ўқитувчилари, Германиянинг Конрад Аденауэр фонди, Герда Хенкел Штифтунг фонди, ДААД фонди, Япониянинг Конда ва Гакигей университетлари, Миср Араб Республикасининг ИCФС фонди, шунингдек, ЎзР ФАШИ, ЎзР ФА А.Навоий номидаги музейи, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив билан ҳамкорликда илмий изланишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Факультет профессор-ўқитувчилари, чоп этган дарслик, монография ва қўлланмалар Республика илмий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Жумладан, т.ф.д., проф. А.Ҳасанов қадимги “Ислом тарихи” (2008 йил), т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов “Абу Ҳафс Насафий” (2010 йил) т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов ва т.ф.н., доц. Д.Муродов “Ҳадисшунослик” (2010 йил), т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов “Инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча диншуносликка оид истилоҳларнинг қисқача луғати” (2010 йил), т.ф.д. А. Аширов “Косонсой тарихи (тарихий-илмий лавҳалар)” (2010 йил)ф.ф.д., проф. Н.Низомиддинов “Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари тарихи, диний эътиқоди, маданияти” (2010 йил), т.ф.н. Э.Иброҳимов “Ўзбекистонда христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик анъаналари шаклланишида тутган ўрни” (2010 йил), “Источники мировых религий” (2011 йил), фал.ф.д., проф. А.Ачилдиев “Маданият фалсафаси” (2010 йил) ва “Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар” (2010 йил), фил.ф.н., доц. И.Останақулов «Табаррук инсон. Хотира-эссе» (2010 йил), т.ф.н., доц. Н.Муҳамедов “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” (2010 йил), фал.ф.н., доц. О.Юсупов “Ватан масъулияти-муқаддас бурч” (2007 йил), т.ф.н., доц. И.Усмонов “Наводир ал-усул ҳикматлари” (2009 йил) ва “Чархий тафсири” (2011 йил), “Суфизм” (2011 йил), “Тасаввуф фанидан глоссарий” (2011 йил), т.ф.н., доц. Д.Муродов “Ҳадисшунослик атама ва иборалари. Қисқача изоҳли луғат” (2009 йил), т.ф.н., доц. С.Оқилов “Абул Муъин Насафий мероси ва Мотуридия таълимоти” (2008 йил), “Калом” (2011 йил), т.ф.н. А.Ғ.Абдуллаев “Қуръоншунослик” (2011 йил), “Абу Лайс Самарқандий” (2011 йил), т.ф.н., доц. Ш.Зиёдов “Мотуридия таълимоти”, т.ф.н., доц. М.Алимова “Имом Доримий” (2009 йил), Ж.Нажмиддинов “Ҳидоят ортига яширинган залолат” (2010 йил) каби дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар нашр этганлар. 2011 йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи – 2011” республика танлови ғолиблари қаторида ф.ф.д., проф. А.Ачилдиевнинг “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий ва маърифий асослари” ўқув қўлланмаси, Б.Иброҳимовнинг (И.Охунов ва М.Хўжаевлар билан ҳаммуаллифликда) “Араб тили” дарслиги 1-ўрин, т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов ва т.ф.н. Д.Муродовларнинг “Ҳадисшунослик”  ўқув қўлланмаси рағбатлантирувчи ўринларни эгалладилар. “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи – 2012” танловида т.ф.н., доц. И.Усмоновнинг “Суфизм” ўқув қўлланмаси 1-ўринни, т.ф.н., доц. А.Абдуллаевнинг “Қуръоншунослик” ўқув қўлланмаси 3-ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, факультет профессор-ўқитувчилари Фан ва технологиялар марказининг 6 та: 1 та фундаментал – “Мовароуннаҳрда Қуръон ва тафсир илмлари тараққиёти, машҳур муфассирлар илмий меросининг ўлка маънавий ҳаётида тутган ўрни” ва 5 та амалий “Исломшунослик муаммоларини бирламчи манбалар ва аждодларимизнинг диний-маърифий меросини тизимли таҳлил қилиш асосида ёш авлодда соғлом эътиқодни шакллантириш”, “Глобаллашув шароитида замонавий тасаввуфий тариқатлар: таълимотлар, услублар, таҳлил ва хулосалар”, “Марказий Осиёда хаттотлик санъатининг ривожланиш тарихи, хаттотлик мактаблари”, “Дин психологиясини ўрганишнинг назарий методологик масалалари” ва “Ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини этносоциологик тадқиқот асосида ўрганиш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш” номли Давлат грантлари бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмодалар.

Ҳамкорлик алоқалари. Факультет профессор-ўқитувчилари бир қатор хорижий олий ўқув муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлар. Жумладан, Қозондаги Россия ислом университети, Шанхай хорижий тиллар университети, Қоҳира университети, ал-Азҳар университети билан алоқалари мавжуд. Шунингдек, факультет профессор-ўқитувчилари МДҲ давлатлари, Германия, Франция, Япония, Эрон, Туркия, Миср ва Россиядаги халқаро илмий анжуманлар ва конференцияларда фаол иштирок этмоқдалар. Масалан, 2012 йил Қувайт Давлатида бўлиб ўтган “Non-Arab Asia And Transformations In Modern Arabic Culture” номли  конференциясида доц. т.ф.н. И.Усмонов ва т.ф.н. С.Оқилов ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Сўнгги йилларда факультет профессор-ўқитувчилари хорижий мамлакатларда малака ошириб келмоқдалар. Жумладан, Д.Муродов Қозон Давлат университетиқошидаги Шарқшунослик институти (2005 йил) ва АҚШдаги Вашингтон университети (2006 йил), Д.Раҳимжонов Миср Араб Республикасининг ИCФС маркази (2006 йил),С.Оқилов Миср Араб Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги қошидаги МДҲдавлатлари билан илмий-техник ҳамкорлик фонди (2007 йил), А.Казакбаев Шанхай университети (2008 йил), М.Ҳасанов, Ш.Акмалов, Р.Исоқжоновлар (2010 йил) Миср Араб Республикасида, С.Оқилов Туркиядаги Исломшунослик тадқиқот марказида (2011 йил) ўз илмий салоҳиятларини ошириб келдилар. Факультетнинг бир қатор профессор-ўқитувчи ва мураббийлари 2013 йил январь ойида “Истеъдод” жамғармасида “Таълимда инновацион технологиялар” ва “Баркамол авлодга йўналтирилган миллий тарбия технологиялари” йўналишларида жамоавий малака ошириб қайтдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий педагогика институти, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Тошкент ахборот технологиялар университети ва бошқа малака ошириш марказларида мунтазам равишда ўз тажрибаларини ошириб келмодалар.

Талабалар ҳаёти. Бугунги кунда факультет талабалари кўп йиллардан бери давом этиб келаётган анъаналарни муваффақиятли давом эттириб, республика ва халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда ва конференцияларда фаол иштирок этиб, илмларини янада бойитмоқдалар.

Факультетда иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор билан қаралади. Иқтидорли талабалар етакчи, тажрибали профессор- ўқитувчиларга бириктирилган бўлиб, улар алоҳида режа асосида илмий изланишлар олиб борадилар. Шу боис факультетнинг бир қатор талабалари университет, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган танловларда юқори поғоналарни эгаллаб келмодалар. Жумладан, факультет талабалари 2003 йилда ўтказилган Хазина-2003 Республика босқичи ғолиблигини, “Олтин куз муаллифлик қўшиқлари” фестивалининг “Энг яхши қўшиқ матни” номинацияси ғолиблигини (2004 йил) талаба Фахриддин Қўчоров, Имом ал-Бухорий Давлат стипендиясини Азиза Маннопова (2005 йил), Дилобар Сотиболдиева (2007 йил), Моҳира Абдуллаева (2008 йил), Фарруҳ Қўшбоев (2009 йил), Мадина Жўраева (2010 йил), Зайнаб Комилжонова (2011 йил), Абдулло Ғуломов (2011 йил), Элёр Алимқулов (2012 йил), Мунирa Ҳусниддинoвa (2012 йил),Дилдора Асқарова (2012 йил), Республика Касаба уюшмалари ассоциацияси стипендиясини Ҳайитхон Каромов (2006 йил), Жасур Нажмиддинов (2007 йил), Жамшид Тожибоев (2007 йил), Собир Ниғматов (2008 йил), Музаффар Жониев (2010 йил), Халқаро Қуръон мусобақасида фахрли юқори ўринни (Макка-2007 йил) Аброр Алимов, 2008 йил Малайзияда Ривожиддин Насриддинов, 2011 йил Индонезияда ўтказилган Халқаро Қуръон мусобақаларида Билолиддин Умаров юқори ўринларни қўлга киритганлар. 2012 йил Республика  “Қуръон тиловати” мусобақасида 3- ўринни Зариф Хидиров эгаллади. “Мустаҳкам оила-жамият таянчи”  номли Республика талабалар иншо ёзиш танловида 1- ўринни эгаллади (2012 йил) Мунирa Ҳусниддинoвa.

Шунингдек, иқтидорли ва интилувчан, илғор талабалар базаси шакллантирилиб, уларнинг иқтидор йўналишига қараб индивидуал ва тизимли ишлаш амалиёти жорий қилинган ҳамда уларга илмий раҳбар, мавзулар тайинланган. Факультетнинг рус гуруҳларида таълим олаётган иқтидорли талабалар билан алоҳида иш режаси ишлаб чиқилган. Талабаларнинг маданияти, одоб-ахлоқи, таълим тарбиясини мунтазам назорат қилиб бориш, республика ва халқаро миқёсда содир бўлаётган воқеалар юзасидан фикр алмашиш, талабалар онгини шакллантириш мақсадида мураббийлик соатларида мавзуга доир махсус суҳбатлар ўтказилади.

Факультет талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг жисмонан етук ва соғлом бўлишлари учун университет раҳбарияти томонидан жуда яхши шароитлар яратиб берилган. Бугунги кунда факультетнинг деярли барча талабаси мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб келмоқдалар. Улар ичида бир қанча спорт усталари ва терма жамоа аъзолари бор. Жумладан, спорт устаси номзоди Феруза Мухамедшина 2005 йил Олмалиқда ўтказилган Ёшлар орасида сузиш бўйича мусобақанинг биринчи ўрин совриндори, Бахтиёр Ғуломов кикбоксинг бўйича ёшлар Республика биринчилиги 54-56 кг вазнида ғолиби (2006 йил) ва Жуткиндо бўйича шаҳар биринчилиги ғолиби вақорабелбоғ соҳиби (2005 йил), Эркин Неъматов Универсиада-2008 мусобақаларида кураш, Мафтуна Абдулаҳатова (2010 ва 2011 йилларда) теннис бўйича юқори ўринниэгаллаган. Адхам Сатторов Унверсиада-2012 мусобақаларида саралаш босқичида оғир атлетика турининг белбоғли курашнинг 100 кг вазнлилар тоифасида 2-ўрин ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, факультетнинг воллейбол бўйича қизлар жамоаси ва футбол терма жамоаси ҳам университет миқёсидаги мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритмоқда.

Университет миқёсида ўтказиладиган қувноқлар ва зукколар, Наврўз тантаналари, Университет кубоги спорт мусобақалари, Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Вилоят кунлари, Араб тили байрами, Мустақиллик куни, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари, Конституция қабул қилинган куни ҳамда психологлар кунлари каби турли саналарга бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда факультети талабалари фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Факультетда таълим йўналишлари бўйича корхона ва ташкилотлар эҳтиёжи ўрганилиб, буюртмачилар томонидан битирувчиларга бўлган талабномалар тўпланади ва тегишли вазирлик, ташкилот, муассасалар билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма қарорлар имзоланади. 2003-2012 йиллар давомида факультетдан 346 нафар “Диншунослик” бўйича мутахассис кадр битириб чиқди. Уларнинг аксарияти Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президент Девони, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, ИИВ, Камолот ЁИҲ, Республика маънавият тарғибот марказининг турли бўлинмалари ва жамиятнинг бошқа турли соҳаларида фаолият олиб бормоқдалар. 2012 йил уларнинг қаторига яна 31 та “Диншунослик” таълим йўналиши бакалаври қўшилади. Йўналиш битирувчи талабалари ҳақидаги батафсил маълумот университетнинг html://www.tiu.uz сайтида бериб борилади.

Хулоса қилганда, факультетимиз талабаларининг юқори савияда билим олишлари ва уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилганлиги уларнинг етук мутахассис, баркамол инсон бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этмода.

25.01.13