IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

Hikmatli so'zlar

Interaktiv xizmatlar

kamael.com.ua
Расписка при продаже квартиры, образец - fortstroi.com.ua
Чем штукатурят газобетон, смотрим на странице http://stroidom-shop.ru

So'rovnoma

Saytimiz sizga yoqdimi?
February 2017
Mo Tu We Th Fr Sa Su
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 1 2 3 4 5

TASHRIFLAR TAHLILI

We have 146 guests and no members online

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 3
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 1
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 12
Yakunlangan 11
Qayta ishlash jarayonida 1
(28.04.2016 yil holatiga)

Дарвеш ким? (1-қисм)

Шайх Саъдий асарларини мутолаа қилишга киришишдан олдин “дарвеш” сўзининг маъноларини аниқлаб олайлик.

Дарҳақиқат, дарвеш сўзи қаердан келиб чиққан ва у нима маъноларни билдирган? Шарқ шоирлари, мутафаккирлари бу сўзни қўллаганда нималарни назарда тутганлар?

Инқилобдан олдин Марказий Осиёда кенг тарқалган ҳиндистонлик олим Муҳаммад Ғиёсиддиннинг “Ғиёсул луғот” номли луғатида “дарвеш” сўзининг маъноси бундай тушунтирилган: “Дарвешнинг маъноси эшиклардан тиланчилик қилиш ва бу аслида даровез эди, з товушини шинга алмаштирганлар. Дарвез сўзи эса аслида даровез бўлган, эшикларга осилувчи маъносида қўлланилган. Чунки гадо тиланчилик пайтида эшикларга осилади, яъни эшикларни банд этади, шу сабабали уни дарвеш деганлар. Аммо баъзи тадқиқотчилар дарвеш аслида дарюз бўлган, деб ёзадилар. Ўртада “ё” ва “вов” товушларини жой алмаштирдилар... Билгилким, бу сўзни Ҳаққа етган содиқ гўшанишинларга нисбатан бериш муносиб эмас ва чиройли кўринмайди, шунга биноан соҳиб маърифат фақирни одоб юзасидан дарвеш демоқ лозим. Бундай ҳолда сўз марварид маъносини берувчи “дурр” ва аслида “ваш” бўлган ҳамда ташбеҳ-ўхшатишни англатувчи “веш” қисмларидан тузилган бўлади...”

Муҳаммад Ғиёсиддин дарвеш сўзининг қандай маъноларда қўлланишини айтиш билан бирга, қаердан келиб чиққанини ҳам тушунтириб берган. Яъни: одамлар эшигида юриб тиланчилик қиладиган кишиларни дарвешлар деганлар. Аслида бу сўз дарюз шаклида бўлган, кейин дарвез шаклини олган ва бора-бора дарвешга айланган. Олим буни тил қонунлари талаби асосида юз берганини изоҳлаб беради. Аммо Муҳаммад Ғиёсиддин дарвеш сўзини сўфийлар, қаландарларга нисбатан ишлатишга қарши. Худо йўлига кирган, маърифат нуридан баҳраманд одамларни дарвеш, яъни гадо деб аташ муаллиф назарида номуносиб. Шунинг учун у ориф сўфийларни дурвеш (дурсифат, дур каби) деб юритишни таклиф этади. Шуни айтиш керакки, сўфийларни дурвеш дейиш бошқа манбаларда учрамайди, аксар адабий-тарихий китобларда дарвеш икки маънода, яъни гадо, қашшоқ одам ва қаландар, зоҳид маъносида қўлланилганини кўриш мумкин. Масалан, “Тарихи Наршахий”да ўқиймиз. Бой ва катта ер эгалари қочиб кетган эдилар, дарвешлар ва фақирлар қолган эдилар. Ёки Носир Хусрав ёзади:

Шоҳи ситамгар ба тамошо равад,

Хирмани дарвеш ба яғмо равад.

(Золим шоҳ томошага борса, дарвешнинг хирмони талон-тарож бўлади).

Шундай қилиб, дарвеш бойлар, мол-мулк эгалари, шоҳ амирларга зид ўлароқ, мол-мулкдан маҳрум, куни тиланчиликка қолган қашшоқ, бенаво одамларга нисбатан қўлланилган сўз экан.

Н.Хусрав буни умуман камбағал халқ маъносида ишлатган. Саъдийнинг мана бу байти ҳам шу маънодадир:

Кори дарвеши мустаманд барор,

Ки туро низ корҳо бошад.

(Ҳожатманд, сен камбағалнинг ҳожатини чиқар, чунки сен ҳам бир кун муҳтож бўларсан). Аммо, айни шу сўз, юқорида айтганимиздай сўфий, қаландар маъносида ҳам кенг қўлланилган. Чунончи Ҳофиз шерозий байти:

Султонў фикри лашкару савдои тожу жанг,

Дарвешў амни хотиру кунжи қаландарий.

(Султонда лашкар фикрию уруш, тож-тахт ғами, дарвеш бўлса хотиржам, қаландарлик бурчагида беғам ўтиради).

Шайх Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” номли асарларида дарвеш ҳар икки маъносида қўлланиб, уларнинг ҳаётидан лавҳалар, ҳикоялар келтирилган. Диққатга сазовор жойи шундаки, адиб “Гулистон” асарининг бутун бир бобини “Дар ахлоқи дарвешон” (Дарвешлар ахлоқи хусусида) деб номлайди. Бу билан қаноатланмай, асарнинг бошқа бобларида ҳам дарвешлар ҳақида сўз юритади ва саккизинчи бобга ўтишдан олдин “Жидоли Саъди бо муддаий дар баёни тавонгарию дарвеший”(Саъдийнинг бойлик ва камбағал дарвешлик баёнида муддаий билан баҳси) деган яхлит бир сермазмун бобни келтиради. Умуман, бу асар, шунингдек “Бўстон” асари ҳам Саъдийнинг сарватдор бойлар, шоҳ-ҳокимлар билан камбағал дарвешларга муносабатини ойдинлаштирувчи беқиёс қимматли манбалардир. Саъдий асарларини ўқир эканмиз, муаллиф яшаган жамиятнинг кескин икки қутбга ажралгани – бир томонда бутун бойликлар, нозу неъматларни эгаллаб олган аслзодалар, очкўз бойлару золим амалдорлар, иккинчи томонда бенаво бечоралар, қашшоқ халқ турганини ҳис этиш мумкин.

Қашшоқлик, дарвеш-бенаволар масаласи алоҳида ижтимоий масалага айланиб қолган, шунинг учун гуманист адиблар, жумладан, шайх Саъдий ҳам дарвешлар тарафида туриб, уларни ёнини олиб, золимлар вакилларига қарши фикрлар билдирган. Саъдийнинг тасаввуф ва орифлик сулукига даҳлдорлиги унга ғоят катта ёрдам берган. Аввало шуни айтиш керакки, улуғ шоир ва донишманд инсон бўлган Саъдий буюк мутасаввуф ҳам эди. У ёшлигида Бағдоддаги “Низомия” мадрасасида таълим олаётганда машҳур сўфий, тасаввуф фалсафасини яратган атоқли олим Шаҳобиддин Суҳравардийдан дарс тинглайди, кейин ўзи Арабистон, Эрону Хуросон шаҳарларини кезганда воизлик билан шуғулланиб, одамларни ҳақ ва ҳақиқат йўлига даъват этади, тасаввуфнинг амалий-ахлоқий жиҳатларига эътиборни қаратди ва ундан золимларга қарши курашиш, яхши, эзгу хулқ-атворни тарбиялаш йўлида фойдаланади. “Гулистон”да Саъдий ориф дарвешни таъриф қилиб бундай ёзади: (Дарвешликнинг ташқи кўриниши танда тўн ва қиртишланган сочдир ва ҳақиқати эса бедор кўнгил, нафсдир) (М: ИВЛ. 1959 й.,с.103.Подготовки текста и предисловия Р.М.Алиева. Мисоллар шу нашрдан олинди).

Демак, ҳақиқий дарвешнинг тўни йиртиқ, ямоқли, аммо унинг ботини – ички олами бой: унинг кўнгли бедор, тирик, фикри-шуури равшан. Чунки у қаноатли, ўз нафсини маҳв этолган одам. Худди мана шу ерда оддий маънодаги камбағал дарвеш билан тариқат сулукига мансуб дарвешнинг моҳияти ва нияти кескин фарқланади. Оддий дарвеш, яъни қашшоқ, тиланчи гадонинг мақсади ўз қорнини тўйдириш, одамлар эшигидан нон сўраб, тирикчилиги, рўзғорини таъминлашдир. Улар тиланчиликдан анча-мунча мол йиғишлари ҳам мумкин. Чунончи, “Гулистон”нинг учинчи бобида келтирилган бир ҳикоятда ёзилишича, бир одам гадойлик билан кўп мол-давлат тўплаган экан. Бир кун замона подшоси унга зарурат юзасидан молингни қарз бериб тур, деб сўрайди, аммо гадо бермагач, подшо зўрлик билан унинг йиққан бойлигини тортиб олиб, керакли жойга сарфлайди. Бу билан Саъдий мазкур гадони очкўзлиги, хасислигини танқид қилади. Булар – нафс бандалари, ниятлари мол-дунё йиғиш, бойлик орттириш. Аммо тариқат дарвешлари тамоман бу тоифанинг тескарисидир. Чунки улар айнан ана шу ҳирсу ҳавасни, мол-дунё иштиёқини ихтиёрий тарк этган, қаноат бурчагини подшолар тахтидан афзал деб ҳисоблаган олийҳиммат одамлардир. Улар ҳам оддий гадолар каби моддий жиҳатдан қашшоқ, муҳтож, бенаво, бироқ улар маънавий жиҳатдан бой, оқил ва донишманд кишилар. Улар ўз манфаати, шахсий ҳузур-ҳаловатни Илоҳ йўлида қурбон этган, маърифатга етишиш, Илоҳ жамолига мушарраф бўлиш учун бу дунё неъматию ҳаловатидан воз кечган кишилар эдилар. Саъдий гоҳ дарвеш, гоҳ порсо, гоҳ соҳибдил, гоҳ солик, гоҳ пири тариқат деб тилга олади. Порсо-тақводор дегани, соҳибдил эса, “покдил, қалби равшан, имон-эътиқодли, ориф, журъатли-мурувватли, тақводор, парҳезли” киши, “маърифат аҳли”, солиҳ ҳам шу маъноларни ангалатади: “покдил, покдомон, сийрат ва сурати марғуб, хайрли нияти яхши одам”. Пири тариқат эса, тасаввуф таълимотининг шайхи, муридларга таълим берадиган, уларни Илоҳ йўлида эзгулик ва маърифатга ҳидоят этувчи комил инсон.

Маъсуда Шокирова,

Манбалар хазинаси ходими

2soglombola