IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

Hikmatli so'zlar

Interaktiv xizmatlar

kamael.com.ua
Расписка при продаже квартиры, образец - fortstroi.com.ua
Чем штукатурят газобетон, смотрим на странице http://stroidom-shop.ru

So'rovnoma

Saytimiz sizga yoqdimi?
February 2017
Mo Tu We Th Fr Sa Su
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 1 2 3 4 5

TASHRIFLAR TAHLILI

We have 180 guests and no members online

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 3
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 1
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 12
Yakunlangan 11
Qayta ishlash jarayonida 1
(28.04.2016 yil holatiga)

Бир ҳадис шарҳи

- حدثنا الحميدي: حدثنا سفيان: حدثنا أبو الزناد، عن الأعرج، عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: قال الله تعالى: أعددت لعبادي الصالحين، ما لا عين رأت، ولا أذن سمعت، ولا خطر على قلب بشر. فاقرؤوا إن شئتم: {فلا تعلم نفس ما أخفي لهم من قرة أعين

        Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Аллоҳ таборака ва таоло: “Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон кўнглига келмаган (неъматларни) тайёрлаб қўйдим”, деб айтди”, дедилар.

Агар хоҳласангиз: “Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас (“Сажда” сураси 17-оят), деган оятни ўқинглар!дедилар. Ибн Масъуд (р.а.) нақл қилган ривоятда “...бирон жон: на муқарраб фаришта ва на юборилган пайғамбар билмас ” деган қўшимчалар бор (№4779).

        Бу ҳадис кудусий ҳадислардан бўлиб, унинг ворид бўлиш сабаби Расулуллоҳ (сав)нинг бошқа бир ҳадисларида баён қилинган. Яъни, мазкур ҳадиснинг ворид бўлиш сабаби Мусо (а.с.) билан боғлиқ. Мусо (а.с.): Эй Роббим, жаннатда энг юқори мартаба кимга тегишли?” Аллоҳ таоло: “Уларни ҳурматларга ўз қўлим билан кўз кўрмаган, қулоқ эштмаган ва инсон кўнглига келмаган неъматларни битдим ва уларга мухрлаб қўйдим (Муслим ва Термизий ривояти).

        Аввало ҳадис матнидаги “банда” сўзига эътибор қаратсак. Бу сўзнинг луғавий маъноси бўйсинувчи, итоат қилувчи, ҳар доим эҳтиёжманд деганидир.  Аллоҳ таоло “бандаларим” деганда бирор дин ёки миллат вакилларигагина мурожаат қилмаган балки, умум инсониятга қарата хитоб қилган. Ҳар бир бани одам борки, у албатта Аллоҳ таолонинг бандасидир. Уламолар бандалик тушунчасини икки хил бўлишини айтганлар, яъни уни мажбурий ва ихтиёрий бандаликка бўлганлар.

        Мажбурий бандалик борасида барча инсоният муштаракдир. Банда дунёга келмасидан олдин мавжуд эмас эди. Табиийки, йўқ нарсада ҳеч қандай иқтидор ҳам йўқ, у бор бўлиши учун бошқа бир қудрат соҳибига муҳтож. Аллоҳ таоло уни бор бўлишини хоҳлади ва вужудга келтирди.

        Қуръони каримда ҳар бир инсон алоҳида катта эътибор билан яратилганлиги таъкидланади.

“Ёки сизлар, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсиз деб ўйлайсизларми?!” (йўқ ундоқ эмас)! (“Муъминун” сураси 115-оят).

        Агар тафаккур қилсак, айрим масалалар инсон ихтиёрида эмаслигини кўрамиз. У аввало бор бўлиши, қачон вужудга келиши, қайси жинс ва ирқда бўлишини, бўй-басти-ю, рангу рўйини қандай бўлишини ихтиёр қила олмайди, шунингдек қанча яшайди, қаерда вафот топади ва ҳоказо  масалаларда у Аллоҳ таолога мажбурий қул-бандадир. Бу мажбурий бандаликда инсоннинг ихтиёри ва фаолияти бўлмагани учун ҳам унга мукофат ва жазо берилмайди.

        Иккинчи бандалик ихтиёрий қуллик бўлиб, банда балоғат ёшига етганда шариат тамонидан унга таклиф қилинадиган бандаликдир. Бу ихтиёрий бўлиб, унга мукофот ва жазо тайин қилинган. Хоҳлаган одам уни қабул қилиб, шарт ва бурчларини бажариб, унга ваъда қилинган мукофотларга сазовар бўлиши мумкин. Хоҳлаган одам бу бандаликни мутлоқ қабул қилмаслиги мумкин: “Айтинг: “(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса инкор этсин” (“Каҳф” сураси 29-оят).

        Қаерда фойда бўлса, ўша жойда шарт ҳам бўлади. Мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган “кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон кўнглига (хотирасига) келмаган (неъматларни) тайёрлаб қўйдим” жумласи шартнинг фойдасидир. “Солиҳ бандалар”, яъни солиҳ банда бўлиш эса, инсон интилаётган фойданинг шарти ҳисобланади. 

        Иккинчи турдаги бандалик айнан ҳадисда келган “солиҳ бандаларим учун” иборасида ўз аксини топган бўлиб, мукофотларга сазовар бўлиш шарти ҳам шу сўзларда ифодаланган.

        “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас (“Сажда” сураси 17-оят).

        “(У Кунда уларга айтилур): “Эй, Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-хуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!” Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадахлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан истеъмол қилурсизлар” (“Зухруф” сураси 68- 73-оятлар).

И з о ҳ. Мазкур оятларда беш кунлик дунёда тақво билан яшаб ўтган мўмин-мусулмонларга мерос қилиб бериладиган жаннатдаги ноз-неъматлар беадад ва мангу боқий, боғ-мевалари эса хазон билмас эканлиги баён этилди  (Оятлар таржимаси ва изоҳлар Шайх Абулазиз Мансур тафсиридан олинди).

Муҳаммадсиддиқ Усмонов,

Тошкент ислом университети

 “Манбалар хазинаси” мудири

2soglombola